Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшмачилик билан шуғулланган шахсга 22 млн сўмлик жарима тайинланди
2018 йилнинг 8 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман судининг сайёр очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчи Қ.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш)га асосан жиноят иши кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, судланувчи Қ.Г. муттасил равишда ижарага турган жойини фуқароларга маълум ҳақ эвазига фойдаланишга берган. Яъни, бу жойда уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. ИИБ ходимларининг тезкор тадбири натижасида аниқланишича, бундай “хизмат” учун соатига 50.000 сўм миқдорида пул олган. Шунингдек, судланувчи ижарага турган жойини ҳеч қандай шартномасиз фойдаланган. Бир неча гувоҳлар ва судланувчининг ўзи томонидан айбига иқрорлиги натижасида суд томонидан ҳукм чиқарилган.
Суд Қ.Г.га қўйилган айбловлар исботланган деб топди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравари миқдорда, яъни 22 116 000 сўм жарима жазоси тайинлади.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026