Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий харидорига айланди
Фото: Getty Images
2018 йилнинг 8 ойи мобайнида Қозоғистон 3871,4 минг тонна буғдой ва меслин экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60,4%га кўп. Экспорт ҳажми пуллик кўрсаткичда 600,2 миллион долларни ташкил этди (йилга +57,1%). Бундан EnergyProm маълумотлари дарак бермоқда.
Ўзбекистон Қозоғистон ғалласи импорти ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда - 174,3 миллион доллар, йиллик ўсиш 54,8 фоиз. Кейинги ўринлардан Тожикистон (93,8 миллион доллар, йилига -0,4 фоиз) ва Хитой (67,9 миллион доллар, йилига (+74,9 фоиз) жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистон унининг асосий харидорларидан бирига айлангани хабар қилинганди.
Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаб турибди - сегментда Қозоғистон унининг умумий экспортидан 32,5%, 464,56 минг тонна. Бу ўтган йилга нисбатан 25,2%га кўп.
