Жаҳон | 19:10 / 23.11.2018
11330
1 дақиқада ўқилади

Германияда рекорд миқдордаги давлат бюджети қабул қилинди  

Фото: DPA

Бундестаг Германиянинг 2019 йил учун 356,4 млрд евролик давлат бюджетини қабул қилди. Бу 2018 йилги бюджетдан 13 млрд доллар кўпроқдир. 

Бюджет учун 366 депутат, асосан ҳукмрон коалиция аъзолари овоз берди, 284 депутат қарши чиқди. 

Коалиция кейинги йилда ижтимоий эҳтиёжлар, рақамли технологияларни ривожлантириш, оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мудофаа учун харажатларни оширмоқчи.

Германия мудофаа бюджети 2019 йилда жорий йилдаги 38,5 млрд евродан 43,2 млрд еврогача ошади (12 фоизлик ошиш). Қўшимча маблағлар янги кемалар ва транспорт вертолётлари харид қилишга йўналтирилмоқчи. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид