Спорт | 08:01 / 23.11.2018
13417
1 дақиқада ўқилади

Мане «фаолиятидаги энг яхши қарор»ни қабул қилди

Фото: Liverpool FC

«Ливерпуль» яримҳимоячи Садио Мане билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Янги битим шартлари, жумладан унинг муддати ҳам маълум қилинмаган. Фақат келишув узоқ муддатли экани таъкидланган холос.

«Ливерпуль» билан шартномани узайтиришдан жуда хурсандман. Бугун мен учун ажойиб кун бўлди. Фаолиятимдаги энг яхши қарорни қабул қилдим», - деб айтди Мане.

Амалдаги келишув 2021 йилда ниҳоясига етиши керак эди.

АПЛнинг ушбу мавсумида Садио 11 ўйинда 6 та гол урган. У 2016 йилдан буён «қизиллар» аъзоси саналади.

Мавзуга оид