10:27 / 23.11.2018
14658

Навоий вилоятида 3та обод қишлоқ фойдаланишга топширилди

Куни кеча Навоий вилоятининг Нурота туманидаги “Чўя”, Учқудуқ туманидаги “Қулқудуқ”, Томди туманидаги “Ўтамурод” қишлоқлари “Обод қишлоқ” дастури доирасида фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Давлат раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги фармони асосида жорий йилда Навоий вилоятининг 16 та қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 272  миллиард сўмлик ишлар олиб бориляпти. 

Бундан ташқари, “Обод маҳалла” дастури доираси ҳудуддаги 2 та шаҳарнинг 5 та маҳалласида 65 миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳудудларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида биринчи навбатда аҳоли учун зарур бўлган ичимлик суви, электр тармоқлари, ички йўллар, пиёдалар йўлаклари бунёд этилгани қишлоқ қиёфасини ўзгартириб юборди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, маҳалла гузари, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти, ҳаммом, амфитеатр, футбол майдончаси, болалар майдончаси қишлоқ аҳлининг орзуларини рўёбга чиқарди. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кичик тикувчилик цехи каби лойиҳалар аҳолининг бандлигини таъминлашда алоҳида ўринга эга бўлди. Фуқароларга тадбиркорлигини бошлаши учун микрокредит маблағлари ажратилди.

Нурота туманининг “Чуя” қишлоғини обод этиш тадбирида қарийб 17,2 миллиард сўмлик, вилоят марказидан қарийб 400 километр узоқда жойлашган Учқудуқ тумани “Қулқудуқ” қишлоғини обод этиш учун 4,8 миллиард сўм, Томди тумани “Ўтамурод” қишлоғини обод этиш учун 7,3 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ишлар давом этмоқда.

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов ҳамда Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов иштирок этди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Мавзу
Обод қишлоқ дастури

Президентнинг шу йил 29 мартида «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармонини имзолади. Унда республиканинг турли чеккаларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш назарда тутилган

Барчаси
Top