Жаҳон | 23:00 / 23.11.2018
6046
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда бўрон сабабли ярим миллион киши эвакуация қилинди

Фото: Twitter

Вьетнамда “Усаги” тропик бўрони сабабли ярим миллион киши эвакуация қилинди. Маҳаллий Thanh Niên нашрининг маълум қилишича, бўрон Вьетнамнинг энг йирик шаҳри ҳисобланган Хошимин шаҳри томон йўналмоқда.

Одамларни эвакуация қилишда турли идораларнинг 30 минг вакили иштирок этган. Умумий экипажи 23 минг кишини ташкил қиладиган 4 мингга яқин балиқ овловчи кема хавфсиз жойларга қайтмоқда.

23 ноябрда эрталаб “Усаги” Вунгтау шаҳридан 270 км узоқликда бўлган. Ундаги шамол тезлиги 75 км/соатга баҳоланган. Прогнозларга кўра, бўрон қуруқликка 25 ноябрга ўтар кечаси етиб келади.

Мамлакатнинг жануби, жануби-шарқи ва шарқида кучли шамол, баланд тўлқинлар ва кучли ёмғирлар бўлиши кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда 500 мм гача ёмғир ёғиши мумкин.

 

Мавзуга оид