Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung саратон касаллигига чалинган ходимларидан узр сўради
Samsung компанияси президенти ва бош ижрочи директори Ким Ги Нам зарарли меҳнат шароитлари туфайли онкологик касалликларга чалинган ходимлардан расмий равишда узр сўради. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
«Компания чиплар ва суюқ кристалли дисплейлар ишлаб чиқариш линиясида саломатлик учун эҳтимолий хатарларни тўлиқ назорат қилмаган. Бугун биз ушбу касалликлардан азоб чекаётган ишчилар, шунингдек, уларнинг оилаларидан чин дилдан кечирим сўраймиз», - деди Ким Ги Нам.
Хабар қилинишича, айрим ходимларнинг фарзандлари ота-оналари касаллиги туфайли хасталик билан дунёга келган. Касалланганларнинг оилаларига 132 минг доллар миқдорида товон пули тўланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Samsung букилувчан экранли смартфонни қачондан сотиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
21:00 / 27.04.2026