Жаҳон | 22:17 / 25.11.2018
4215
2 дақиқада ўқилади

Хитойда фуқароларнинг ахлоқини баҳолаш тизими жорий қилинади

Хитойда фуқароларнинг ижтимоий ахлоқини баҳолаш тизими киритилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа Пекин маъмурияти томонидан тақдим қилинган. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди

Мутасадди шахслар 22 млн фуқаро ҳақида маълумотлар тўплаб, улар асосида рейтинг тузишади. 2020 йил охирида юқори “ижтимоий кредитга” эга фуқаролар устунликка эга бўладилар. Паст рейтингга эга фуқаролар эса турли “муаммолар” билан жазоланадилар. 

Сўнгра Пекин раҳбарияти рейтинг тизимини мослаштириб, у ҳамма ерда жорий қилинади. Бу чора ижтимоий ахлоқ қоидаларини бузувчи “ишончсиз фуқароларни” кузатиб боришга қаратилган.

Маълум қилинишича, Хитой анчадан бери яхши ахлоқ учун рағбатлантирувчи ва ёмон ахлоқ учун жарима ва турли чекловлар билан жазоловчи бундай тизимлар билан тажриба ўтказиб келади.

Жорий йил июлида Хитойнинг Цзянси вилоятида марҳумларни кўмиш тақиқлангани маълум қилинганди. Бу тақиқлов маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлган. Бундан мақсад эса ҳукуматнинг ер захираларини сақлаб қолиш истаги бўлган. Хитой ҳукуматида таъкидланишича, 10 йилдан кейин кўплаб ҳудудларда қабристондаги бўш ерлар тугайди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид