Жаҳон | 19:50 / 26.11.2018
10164
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад 9 вазирни истеъфога чиқарди

Сурия президенти Башар Асад ҳукуматда ўзгаришлар амалга оширди.

SANA агентлиги хабарига кўра, Асад 9 нафар вазирни ишдан бўшатган.

Қайд этилишича, у Сурия Ички ишлар вазирлигига генерал Муҳаммад Холид Раҳмонни янги раҳбар этиб тайинлаган.

Шунингдек, Асад Туризм вазири, Таълим вазири, Сув ресурслари вазири, Ички савдо ва истеъмолчилар ҳимояси вазири, Қурилиш вазири, Саноат вазири ҳамда Алоқалар ва юқори технологиялар вазирини ҳам ишдан олган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид