Технология | 11:16 / 26.11.2018
6543
1 дақиқада ўқилади

Магистрал маълумот узатиш тармоғини кенгайтиришга 56 млн доллар сарфланади

Фото: Shutterstock

Идоралараро тендер комиссияси иккита инвестиция лойиҳаси бўйича дунёдаги етакчи телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчилар ўртасида тендер ўтказди.

Инвестицион лойиҳалар қуйидагилар:

DWDM технологияси ва рақамли радиорелейли қурилма бўйича магистрал тармоқ қисмида «магистрал ва мультисервисли маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш»;

«IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича коммутация марказларини модернизация қилиш».

Ҳар иккисида ҳам Япониянинг Toyota Tsusho Corporation компанияси ғолиб бўлди.

Фото: toyota-tsusho.com

Энди лойиҳага 56 млн доллар йўналтирилиши маълум бўлди. Улардан 15 фоизи Япониянинг SMBC банки кредитлари, қолган 85 фоизи - бошқа япон банки, JBIC’ники.

Ўзбекистон 2030 йилга келиб пулларни қайтаришни режалаштирмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид