Жамият | 09:00 / 26.11.2018
11824
7 дақиқада ўқилади
Реклама

«Сочная долина» ва Viko шарбатлари «Ҳалол» халқаро сертификатини олди

NATURAL JUICE компанияси шарбат ҳамда нектар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Ҳалол» сифати стандартлари талабларига мос келишини тасдиқлаган  маҳаллий илк компания бўлди.  

Россия Федерациясининг Муфтийлар кенгаши қошидаги «Ҳалол» стандартлаштириш ва сертификациялаштириш маркази томонидан айнан Россия Федерацияси мусулмонлари Диний бошқармаси раҳбари – Муфтий,  Шайх Равиль Гайнутдиннинг имзоси билан тасдиқланган «Ҳалол» сертификати ҳужжатининг компанияга тақдим этилиши фикримизнинг ёрқин далили ҳисобланади

«Ҳалол» сертификатининг мавжудлиги «Сочная долина» ва Viko савдо маркасида чиқарилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганида қатъий назоратдан ўтишини, таъқиқланган қўшимчалар йўқлиги ҳамда Ислом аҳкомларига мувофиқ келган ҳолда сифатли ва 100% табиий эканлигини англатади.

«Ҳалол» сўзи араб тилидан таржима қилинганда “рухсат этилган” маъносини билдиради. Бугунги кунда бу атама мусулмонлар истеъмол қиладиган маҳсулотларнигина билдирмай, уни ишлаб чиқариш жараёнидаги инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфсиз, сифатли, ишончлилигининг кафолати ҳамдир. «Ҳалол» тамғаси бор маҳсулотлар замонавий экологик талабларга жавоб берадиган, табиий маҳсулотларнинг муқобилидир. Шундай экан, “ҳалол” тушунчаси аллақачон диний тушунча билан чекланиб қолмай, маҳсулот тозалигига, унинг таркибида зарарли қўшимча ва аралашмалар йўқлигига жавоб берувчи маҳсулот софлигининг энг юқори халқаро сифат назорат тизимини билдиради. Дунёдаги турли миллат ва дин вакилларининг дўкон пештахталаридан айнан ҳалол маҳсулотларини қидириши ажабланарли эмас. Соғлом овқатланиш тарафдорлари маҳсулот қадоғидаги кичик яшил тамға юқори сифат, фойдалилик ва хавфсизликнинг далили эканлигини яхши билишади.

Энди бундай белги «Сочная долина» ва Viko шарбат ҳамда нектарларининг қадоқланган қутиларида ҳам учрайди. “Шарбатлар ҳам ҳалол бўлмаслиги мумкинми?” деган савол туғилиши табиий. Ҳа, шундай бўлиши мумкин экан. «Ҳалол» сифати стандартларига спирт қўшимчалари (ҳатто фоизида озгина миқдорда бўлса ҳам), консервант, ароматизатор ва стабилизаторлар қўшилмаган ичимликлар мос келади. Асосий талаб хомашё – сабзавот ва меваларга қўйилади. Уларни етиштираётганда табиий бўлмаган ўғит, антибиотик, ГМО, ўсишни тезлаштирувчи воситалардан фойдаланмаслик керак. «Сочная долина» ва Viko шарбатлари ҳамда нектарларини  тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган хомашё назорат этишнинг айнан мана шундай бир қанча босқичларидан ўтади, хомашё тайёрлашга нисбатан юқори талаб қўйилади. Шарбат ҳамда нектарлар тайёрлашда асосан серқуёш Ўзбекистонда етиштирилган табиий ва экологик хавфсиз мева-сабзавотлардан фойдаланилади. Маҳсулотда кимёвий қўшимчалар, ароматизатор ва бошқа зарарли қўшимчаларнинг йўқлиги - истеъмолчига маҳсулотнинг табиий таъмини ҳис этишга, ўзи ҳамда яқинларининг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Амалиётда ҳам «Сочная долина» – бизнинг оилавий шарбат!” шиори ўз тасдиғини топмокда. Зеро, компаниянинг бош миссияси хам юқори сифатли маҳсулотларни ҳаммабоп қилишдир.

Ҳаммабопликда тўхталадиган бўлсак, ҳалол хомашё оддий хомашёга нисбатан қиммат бўлишига қарамай, севимли шарбат ва нектарларимизнинг нархига бу ўз  таъсирини кўрсатмайди. (Сертификат олиш жараёнида ишлаб чиқарувчи «Ҳалол» сифати стандартларига мос келмайдиган бир қанча маҳсулот етказиб берувчиларни ўзгартирди).

Сертификатлаштириш жараёни бир қанча босқичлардан иборат бўлиб, қатъий талаблари билан ажралиб турди. Аввал Москвадаги «Ҳалол» стандартлаштириш ва сертификациялаштириш маркази томонидан шарбат ишлаб чиқариш жараёи босқичлари – хомашёни қабул қилиб олиш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни сақлашгача бўлган ҳужжатлар диққат билан ўрганиб чиқилди. Мутахассислар барча қўшимчаларнинг сертификатлари, технологик блок-схемаларини текширувдан ўтказишди, шарбат ва нектарларнинг рецептурасини диққат билан ўрганишди. Сўнг Natural Juice компаниясининг заводларига мустақил аудиторлар юборилиб, бир ҳафта давомида улар ишлаб чиқариш майдонини назорат қилишди. У ерда фаолият олиб бораётган шахслар, фойдаланилаётган бино, махсус кийим ва дезинфекция воситалари, қадоқлаш ҳамда тамғалаш ҳолати синчиклаб ўрганилди.  

“Текшириш жараёнида биз хомашё етказиб берувчи Янгийўлдаги заводда ва шарбат ҳамда нектарларни қуйиб берувчи Тошкентдаги заводда бўлдик, - дейди «Ҳалол» стандарти сифатини назорат қилиш бўлими раҳбари Рафаэль Мавлединович Фатхулин”. – Ўзим учун қуйидагиларни алоҳида белгилаб олдим. Natural Juice компанияси ишлаб чиқараётган маҳсулотининг табиийлиги ва хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратади: ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичи ўзининг қатъий сифат назоратига эга. Корхона аввал ISO стандарти талабларига мувофиқ иш олиб борган бўлса, «Ҳалол» сертификати олиниши билан шарбат ва нектарлар истеъмолчилар учун аввалгидан ҳам кўра сифатлироқ ҳамда хавфсиз бўлади. Компания биз билан музокара жараёнини бошлаган ва текширув бошланмасидан аввал унда ишлаб чиқаришнинг барча жараёнлари яхшиланди ҳамда «Ҳалол» стандарти талабларига мувофиқлаштирилди. Сертификат олингандан кейин ҳам ушбу сифат даражаси сақлаб қолиниши учун мутахассисларимиз мунтазам равишда  заводларни текшириб туришади.

Шарбатларни назорат қилиш ҳар доим ҳам бўлавермайди: бу амалиётимдаги иккинчи ҳолат. Маҳсулотларнинг ҳалоллик даражаси асосан гўшт ва сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотларида ўтказилади. Мева шарбатларига келсак, истеъмолчиларда “маҳсулот ҳалол” деган нотўғри тушунча бор. Аслини олганда бундай эмас. Зарарли ингредиент, ранг берувчи воситалар, консервантларни қўшиш, хомашёга ишлов бериш жараёнига амал қилмаслик, ишлаб чиқаришда ҳалол бўлмаган фильтрлардан фойдаланиш – буларнинг барчаси жараёнга таъсир қилади. Аниқ ишонч билан айта оламанки, «Сочная долина» ва Viko шарбатларини ишлаб чиқариш жараёни рисоладагидек кетмоқда. Шарбат ва нектарлар менга фақат эксперт сифатида эмас, оддий истеъмолчи сифатида ҳам ёқди. Сифатли табиий маҳсулот бугунги кунда кўп учрамайди ва шунинг учун ҳам қадрлидир. «Ҳалол» сертификатига келадиган бўлсак, у бир йил муддатга берилади. Муддат тугагач уни яна текширишлардан ўтган ҳолда чўздириш мумкин”.

Компания учун бу ҳужжатнинг афзаллик томони экспорт имкониятининг кенгайишидир. Агар ҳозир «Сочная долина» ва Viko фақат Марказий Осиё давлатларига етказиб берилаётган бўлса, келажакда бозорнинг янги жабҳалари – узоқ хориждаги мамлакатларни ҳам “забт этиш”нинг имкони пайдо бўлади.

«Ҳалол» белгиси билан ўз маҳсулотларини сертификатлаштириш NATURAL JUICE компаниясининг истеъмолчиларига нисбатан ҳурмати ҳамда уларнинг соғлиғи учун бефарқ эмаслигини билдиради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид