Олмали шарбат ва шахмат ўртасида қандай умумий жиҳатлар бор? Жуда кўп, агарда гап «Сочная долина» савдо маркасининг мазали (ва табиий!) ичимлиги ҳақида кетаётган, интеллектуал ўйиндан эса икки карра жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов вакил бўлса.
Шахмат бўйича ёш истеъдод соҳиби «Сочная долина» СМнинг қулай «болаларча» шакли – 0,2 литрда чиқарилувчи шарбатлари ва нектарларининг янги реклама кампанияси юзига айланди. Нодирбек иштирок этган 40 сониялик ролик, ҳамда унинг иштирокидаги ажойиб постер «Ақлли болалар учун шарбат» шиори билан бирлаштирилган. Бундай бирлаштириш тасодифий эмас: юз фоизли олмали шарбат – реклама кампаниясининг яна бир «қаҳрамони» - IQ’ни оширувчи ҳақиқатдан ҳам мўъжизакор хусусиятларга эга. Ҳамма гап – фойдали витаминлар ва минерал бирикмаларнинг (темир, магний, фосфор) кўп миқдордалигида. Бекорга шифокорлар болаларга ҳар куни камида бир стакан олма шарбатини ичишни тавсия этишмайди. «Сочная долина» СМдан «ақлли» ичимлик шакар ва консервантларга эга эмас, ҳамда табиий ширинлик билан хурсанд қилади. Дарвоқе, маҳсулот ўрами ҳам «ақлли»: шарбатни бундай ихчам шаклда ўзи билан машғулотлар, дўстлар билан сайр ва ҳаттоки – шахмат бўйича мусобақага олиб кетиш мумкин! Бу ролик ёрқин, жўшқинлик ила кўрсатилган, унинг ҳар бир кадри – ёш жаҳон чемпионати ҳаётидан ўзига хос лавҳадир.
...Мана Нодирбек уйғониб, эрталабки бадантарбия билан шуғулланиб, мактабга кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Онаси ўғлининг рюкзагига олма шарбати қутисини солиб қўяди. Бундай ширин «қўллаб-қувватлов» керак бўлади, сабаби олдинда – ўқиш, дўстлар билан мулоқот, машғулотларга тўла кун турибди.
– Ўғлим «Сочная долина» шарбатлари ва нектарларини ҳақиқатдан ҳам жуда севади, айниқса олма ва олча мазалисини, – дея жилмаяди 12 ёшли супер истеъдод соҳибининг онаси Марзия Очилова. – Шарбатлар болалар соғлиғи учун фойдали эканини биламан, шунинг учун ҳар доим уларни сотиб оламан. Умуман, ўз фарзандларимни тўғри ривожланиши учун барча шароитларни яратишга интиламан, сабаби улар учун шахмат – оддий ўйин эмас, балки ҳаёт тарзидир. Бу спортнинг интеллектуал тури: доимий машқларсиз, тартиб-интизомсиз, иродасиз бу ерда ҳеч нарсага эришиб ва ғалаба қозониб бўлмайди!
Нодирбек буни ҳаммадан яхши билади. Ноодатий доналарга эга қора-оқ тахтага қизиқиш унда уч ёшида пайдо бўлган. Болакай шахмат тўгарагига қатнаган катта акаси ва опаси қандай қилиб ўйнашларини қизиқиб кузатиб борган. Шахмат ишқибози бўлган ота ҳам кўп бора уй мусобақаларини ташкил этган. Бўлажак чемпион шу тарзда қадимий ўйин сирларини ўрганиб борди, кейинчалик эса «Вундеркинд» клубида шуғуллана бошлади.
Нодирбекнинг юлдузи шиддат билан юксалиб борди. 5 ёшида Тошкент шаҳри чемпиони, 6 ёшида эса – республика чемпиони бўлди. Ҳар бир янги ғалаба билан ўз кучига ишонч ҳам ортиб, олдиндаги мақсадлар ва келажак учун режалари аниқроқ кўрина бошланди. Болакай халқаро муносабатларда қатнашиш ва гроссмейстер бўлишга қатъий аҳд қилди.















