NATURAL JUICE компанияси шарбат ҳамда нектар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Ҳалол» сифати стандартлари талабларига мос келишини тасдиқлаган  маҳаллий илк компания бўлди.  

Россия Федерациясининг Муфтийлар кенгаши қошидаги «Ҳалол» стандартлаштириш ва сертификациялаштириш маркази томонидан айнан Россия Федерацияси мусулмонлари Диний бошқармаси раҳбари – Муфтий,  Шайх Равиль Гайнутдиннинг имзоси билан тасдиқланган «Ҳалол» сертификати ҳужжатининг компанияга тақдим этилиши фикримизнинг ёрқин далили ҳисобланади

«Ҳалол» сертификатининг мавжудлиги «Сочная долина» ва Viko савдо маркасида чиқарилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганида қатъий назоратдан ўтишини, таъқиқланган қўшимчалар йўқлиги ҳамда Ислом аҳкомларига мувофиқ келган ҳолда сифатли ва 100% табиий эканлигини англатади.

«Ҳалол» сўзи араб тилидан таржима қилинганда “рухсат этилган” маъносини билдиради. Бугунги кунда бу атама мусулмонлар истеъмол қиладиган маҳсулотларнигина билдирмай, уни ишлаб чиқариш жараёнидаги инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфсиз, сифатли, ишончлилигининг кафолати ҳамдир. «Ҳалол» тамғаси бор маҳсулотлар замонавий экологик талабларга жавоб берадиган, табиий маҳсулотларнинг муқобилидир. Шундай экан, “ҳалол” тушунчаси аллақачон диний тушунча билан чекланиб қолмай, маҳсулот тозалигига, унинг таркибида зарарли қўшимча ва аралашмалар йўқлигига жавоб берувчи маҳсулот софлигининг энг юқори халқаро сифат назорат тизимини билдиради. Дунёдаги турли миллат ва дин вакилларининг дўкон пештахталаридан айнан ҳалол маҳсулотларини қидириши ажабланарли эмас. Соғлом овқатланиш тарафдорлари маҳсулот қадоғидаги кичик яшил тамға юқори сифат, фойдалилик ва хавфсизликнинг далили эканлигини яхши билишади.

Энди бундай белги «Сочная долина» ва Viko шарбат ҳамда нектарларининг қадоқланган қутиларида ҳам учрайди. “Шарбатлар ҳам ҳалол бўлмаслиги мумкинми?” деган савол туғилиши табиий. Ҳа, шундай бўлиши мумкин экан. «Ҳалол» сифати стандартларига спирт қўшимчалари (ҳатто фоизида озгина миқдорда бўлса ҳам), консервант, ароматизатор ва стабилизаторлар қўшилмаган ичимликлар мос келади. Асосий талаб хомашё – сабзавот ва меваларга қўйилади. Уларни етиштираётганда табиий бўлмаган ўғит, антибиотик, ГМО, ўсишни тезлаштирувчи воситалардан фойдаланмаслик керак. «Сочная долина» ва Viko шарбатлари ҳамда нектарларини  тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган хомашё назорат этишнинг айнан мана шундай бир қанча босқичларидан ўтади, хомашё тайёрлашга нисбатан юқори талаб қўйилади. Шарбат ҳамда нектарлар тайёрлашда асосан серқуёш Ўзбекистонда етиштирилган табиий ва экологик хавфсиз мева-сабзавотлардан фойдаланилади. Маҳсулотда кимёвий қўшимчалар, ароматизатор ва бошқа зарарли қўшимчаларнинг йўқлиги - истеъмолчига маҳсулотнинг табиий таъмини ҳис этишга, ўзи ҳамда яқинларининг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Амалиётда ҳам «Сочная долина» – бизнинг оилавий шарбат!” шиори ўз тасдиғини топмокда. Зеро, компаниянинг бош миссияси хам юқори сифатли маҳсулотларни ҳаммабоп қилишдир.