Жаҳон | 10:22 / 26.11.2018
65900
1 дақиқада ўқилади

Украина Россияга талаб қўйди

Фото: Reuters/Scanpix

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан гўёки ушбу давлат чегарасини бузгани учун қўлга олинган Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларидаги денгизчиларни қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Вазирлик Москвани яраланганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, «Украина томонига етказилган зарар учун товон пули тўлаш»га чақирди.

Бундан ташқари, Украина Ташқи ишлар вазирлиги иттифоқчилар ва шерикларга Россияни босиб туриш учун «янги санкцияларни қўллаш ва мавжуд бўлганларини кучайтириш», шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам тақдим этиш бўйича мурожаат билан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилганини изоҳлаб, сафарбарлик ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид