Жаҳон | 00:06 / 27.11.2018
26103
2 дақиқада ўқилади

Олимлар глобал исишга қарши курашиш учун қуёшни тўсишни таклиф қилишди

Гарвард ва Йел университети олимлари иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун “ажабтовур” ечимни таклиф қилишди: уларнинг фикрича, глобал исишни “жиловлаш” учун шунчаки қуёшни бироз “тўсиш” керак. Бу ҳақда Stern нашри хабар бермоқда.

Environmental Research Letters нашрида чоп этилган тадқиқотда қуёш нурининг сайёрамизга тушишини камайтириш учун стратосферада кимёвий моддаларни сочиш имкони кўриб чиқилган. Бу ечим доирасида 20 км баландликда сульфатларни сочиш таклиф қилинган.

Моддаларни сочиш самолётлар ёрдамида амалга оширилиши кўрсатилган. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, айни вақтда катта миқдорда кимёвий моддаларни соча оладиган самолёт мавжуд эмас.

Олимлар дастурни 15 йилдан кейин бошлаш учун зарур бўладиган харажатлар қийматини 3,5 млрд долларга баҳолашган. Дастурни илк 15 йил ичида амалга ошириш билан боғлиқ жорий харажатлар 2,25 млрд долларга яқинни ташкил қилади. 

“Олимлар лойиҳани амалга ошириш учун кўплаб давлатлар овоз беришини кўпроқ муаммо деб ҳисоблашмоқда. Эҳтимолий хатарлар давлатларнинг нуқтаи назарлари ва ушбу усулнинг об-ҳавога номақбул таъсиридан иборат: бунинг оқибатлари ҳосилнинг нобуд бўлиши, қурғоқчилик ва бошқа экстремал об-ҳаво ҳодисалари бўлиши мумкин”, дейилган мақолада.

Бошқа олимлар бу ғояга шубҳа билан қарашмоқда. Мисол учун, Лозаннадаги политехника мактаби олими Филипп Тальманнинг фикрича, қуёш нурлари билан турли “манипуляциялар содир этиш” иссиқхона газлари миқдорини камайтиришдан қимматроққа тушади ва хавфлироқдир.

Мавзуга оид