Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги боғчада ёнғин юз берди
Ёнғин Яккасарой туманида қайд этилган.
Пойтахт ИИББ маълумотларига кўра, бугун, 27 ноябрь куни, соат тахминан 12:25да, 101 рақамига Яккасарой туманидаги Шохжаҳон кўчасида жойлашган «Фортуна» хусусий болалар боғчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
«Ўт ўчирувчиларнинг жанговар расчёти дарҳол воқеа жойига жўнаб кетди ва соат 12:41да ёнғин бутунлай бартараф этилди. Ёнғин натижасида шифтнинг бир қисми (3 квадрат метр) ва хоналардан бирининг деворлари ёниб кетган», - дейилади ИИББ хабарида.
Таъкидланишича, болалар ва боғча ходимларидан ҳеч бири жабрланмаган. Ёнғиннинг эҳтимолий сабаби кондиционер симларидаги қисқа туташув бўлган.