Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДБҚ: “томоқ дориси” ниқоби остида “кокаин” олиб ўтилишининг олди олинди
Мамлакат халқаро аэропортларида жисмоний шахсларнинг божхона ҳудудига кириб келиши ёки уни тарк этишлари учун кенг қулайликлар яратиш мақсадида “яшил” ва “қизил” йўлак тизими йўлга қўйилган.
Бу тизим фуқароларнинг тез фурсатда божхона назоратидан ўтишини хамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни танлаш имконини яратади. Бироқ бугунги кунда ушбу тизимдан ўзининг ноқонуний мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланмоқчи бўлган шахслар ҳам учраб турибди.
Яқинда “Тошкент-Аэро” ИБКнинг “Тошкент халқаро аэропорт” чегара божхона пости инспекторлари, контрабандага қарши кураш бўлими ва Авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди.
“Тошкент-Москва-Милан” йўналиши бўйича учиб кетаётган хорижий давлат фуқароси С.Б умумий учиб кетиш залидаги “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётган вақтда унга тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада унинг ичида сигарет қутисига яширилган 1 дона шиша флаконга солинган оқ рангли, тахминан оғирлиги (идиши билан) 10 грамм бўлган кукунсимон модда ҳамда 1 дона металл трубка ва 1 дона пластик карта борлиги аниқланди.
Божхона ходимларининг ушбу кукунсимон модданинг нима эканлиги ҳақидаги оғзаки сўровига фуқаро томоқ дориси эканлигини айтган. Сўнгра бошқа буюмлар сигарет қутиси ичидан чиққач, фуқаро уларнинг келиб чиқиши ҳақида билмаслигини ва ушбу буюмлар унга тегишли эмаслигини билдирган.
Шундан сўнг, божхона ходимлари томонидан оқ рангли модда хамда буюмлар экспертиза учун мусодара қилиниб, фуқаро иштирокида бу ҳақида тегишли баённома тузилди.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026