Light | 11:26 / 28.11.2018
59530
2 дақиқада ўқилади

Фотограф ўз суратларида одамлар ва давлатлар ўртасидаги улкан тафовутни кўрсатмоқда

“Ҳақиқий ҳамдардлик тасаввурингда азият чекаётган одам ўрнига ўзингни қўйиб, ҳақиқатан ҳам азият чекканингда бошланади”, деб айтган рус ёзувчиси Лев Толстой. Туркиялик фотограф Угур Галленнинг ижоди айнан шунга етаклайди. Унинг ишлари дунёда одамлар ўртасида мавжуд бўлган катта тафовутни кўрсатади.

Угур ўз суратлари билан Instagram’да бўлишади. Фотографнинг айтишича, у уруш одамларни мажруҳ қилаётганини кўриб, инсоният Мустафо Камол Отатуркнинг “Уйингда тинчлик ва бутун дунёда тинчлик бўлсин” деган ўгити бўйича яшашини истайди.

“Тақдирнинг тақозоси, менинг давлатим дунёнинг энг қайноқ нуқталарига бевосита яқин жойлашган. Мен биз кўниккан тинч ҳаёт билан уруш кетаётган жойда яшовчи одамлар ҳаёти орасидаги улкан тафовутни кўраман. Мен икки турли оламлар орасидаги бу ақлбовар жарликни ўз ишларимда акс эттиришга қарор қилдим”, дейди фотограф.

Қуйида фотографнинг баъзи ишлари билан танишишингиз мумкин.

 

Мавзуга оид