Черчиллнинг Канадада ўғирлаб кетилган сурати Италиядан топилди
Сурат 1941 йилда Юсуф Карш томонидан Черчиллнинг Канада парламентида қилган чиқишидан кейин олинган. Унда сураткаш Британия бош вазирининг оғзидан сигарасини тортиб олганидан кейинги ҳолати тасвирланган.

Фото: Yousef Karsh
Италияда Уинстон Черчиллнинг Оттавадаги меҳмонхонада йўқолган машҳур суратининг оригинал варианти топилди, деб хабар беради BBC.
Сурат 1941 йилда Юсуф Карш томонидан Черчиллнинг ҳарбий ҳолат вақтида Канада парламентида қилган чиқишидан кейин олинган. 11 сентябр куни Оттава полицияси портрет унинг ўғирланганидан бехабар Генуядаги коллекционердан топилган.
Расмийлар, шунингдек, Онтариода ўғирлик ва ноқонуний савдода гумонланган эркак ҳибсга олинганини эълон қилди. Исми сир тутилаётган 43 ёшли эркакка нисбатан Канадада бир нечта, хусусан, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ўғирлик, одам савдоси ва ўзгалар мулкига зарар етказиш бўйича айблов эълон қилинган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, у 25 апрелда ҳибсга олинган ва эртаси куни Оттава судига йўналтирилган.
Буюк Британиянинг ҳарбий ҳолат вақтидаги бош вазири Уинстон Черчиллнинг ушбу суратини туширишдан олдин Карш амалдорнинг оғзидан сигарасини тортиб олган. «Мен унга кулдонни узатдим, лекин у сигарасини ташламади… Мен кутдим, у эса чекишни давом эттирди. Шундан кейин олдинга ҳаракатланиб, ўйлаб ўтирмасдан, бироқ ҳурмат сақлаган ҳолда «Кечирасиз, жаноб», деб оғзидан сигарасини олиб қўйдим», — дея эслайди Карш.
Карш камераси олдига қайтиб келганида Черчилл шу қадар «важоҳатли кўринганки, сураткашни ютиб юборишга тайёр бўлган». Chateau Laurier меҳмонхонаси ходими ушбу сурат алмаштириб қўйилганини илк бор 2022 йил 19 августда пайқаб қолган.
Полициянинг тахминига кўра, сурат 2021 йилнинг 25 декабридан 2022 йилнинг 6 январигача бўлган давр оралиғида, ковид пандемияси билан боғлиқ қатъий чекловлар вақтида ўғирланган.
Полициянинг маълум қилишича, ушбу сурат — сиёсатчининг энг машҳур портретларидан бўлиб, Британиянинг 5 фунтли банкнотасида тасвирланган ва Лондондаги кимошди уйи орқали италиялик харидорга сотилган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбул яқинида зилзила содир бўлди
Жаҳон | 15:48
-
Ўзбекистон президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон | 14:50
-
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести
Жаҳон | 14:20
-
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди
Жаҳон | 13:52
Мавзуга оид

07:53 / 18.12.2022
Черчиллдан Гандигача. Тарихни яратган сиёсатчилар ёзган 9та машҳур китоб

12:17 / 20.02.2022
Чилонзорда мактаб рўпарасидаги деворда Эйнштейн тасвирланган граффити ўчириб ташланди

08:02 / 24.12.2020
Time журнали 2020 йил воқеалари акс этган суратларни эълон қилди

23:00 / 22.12.2020