Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда президентлик сайлови якунланди. Саакашвили партияси номзоди ютқазди
Грузияда президентлик сайловларининг 2-тури якунланди.
Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Тбилиси вақти билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан соат 21:00) барча сайлов участкалари ёпилган. Грузияда жами 3703та сайлов участкаси очилган, хорижда 55та участка фаолият кўрсатганди. Сайловчиларнинг умумий сони 3 миллион 528 минг 658 нафарни ташкил қилди.
Иккинчи турда 28 октябрь куни ўтказилган биринчи турдагига қараганда фаоллик кузатилди.
Иккинчи турда ҳукмрон партия ҳисобланмиш «Грузия орзуси» партиясидан Саломе Зурабишвили ва мухолифатдаги «Ягона миллий ҳаракат» партияси (бу партияга собиқ президент Михаил Саакашвили асос солган) вакили Григол Вашадзе иштирок этди. Икки номзод ҳам турли йилларда Грузия ТИВ раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.
Сайловларнинг 1-турида 25 номзод иштирок этган, бироқ улардан бирортаси овозларнинг ярмидан кўпини тўплай олмаганди. Энг яхши натижалар Зурабишвили (38,64 фоиз овоз) ва Вашадзе (37,74 фоиз) томонидан қайд этилганди.
Экзит-поллга кўра, Саломе Зурабишвили 58 фоиз овоз олган ҳолда устунлик қилмоқда. Вашадзега 42 фоиз сайловчи овоз берган.
Фото: EPA
Яқин вақтларда Грузия Марказий сайлов комиссияси расмий натижаларни эълон қилади.
Фото: REUTERS
Грузия конституциясига кўра, президент сайланганидан кейинги учинчи якшанбада инаугурация маросимини ўтказади. Бу эса 16 декабрга тўғри келади.
28 ноябрь кунги сайловлар Грузияда президент тўғридан-тўғри сайланган охирги сайловлар бўлиб қолади. У олти йил муддатга сайланади. Кейинги президент сайлов коллегиясининг 300 нафар аъзоси томонидан сайланади. 2017 йили Конституцияга киритилган ўзгаришларга кўра, президент ҳуқуқлари ва ваколатлари кескин қисқартирилган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026