Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор корхоналар учун соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Иқтисодиёт вазирлигининг “Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилиши юзасидан таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 2019 йил 1 январдан бошлаб соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ
ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссия Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун:
2019 йил 1 январдан бошлаб, соддалаштирилган ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши;
бошқа фаолият турлари бўйича олган даромадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ тўлаш механизмлари қўлланилиши;
ер солиғини ҳисобот йилининг 1 июлига қадар – йиллик солиқ суммасининг 40 фоизи, ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар – солиқ суммасининг қолган қисми тўланиши назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳар йили 1 март ҳолатига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисида ягона рўйхатни шакллантиради.
Давергеодезкадастр қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни ўзаро электрон маълумотларни интеграция қилишни йўлга қўйиш мақсадида дастурий таъминотни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.
Мавзуга оид
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026