Москва осма арқон йўли ишга тушганининг 3-куни тўхтатилди
26 ноябрда ишга туширилган Москва осма арқон йўли 28 ноябрда компьютер серверларига қилинган киберҳужум сабабли номаълум муддатга тўхтатилди.
Москва мэри Сергей Собянин осма арқон йўлини 26 ноябрда расман очганди.
Фуникулёрнинг ходимлари тахминан соат 14да кабинкаларни тезкорлик билан тўхтатиб, улардаги одамларни яқин орадаги станцияларда туширишган.
Маълум қилинишича, осма арқон йўлини номаълум хакерлар бузиб киришмоқчи бўлишган. Хакерлар фуникулёрни бошқарувчи ташкилот серверларига ҳужум қилиб, йўловчилар учун хавф ҳосил қилишган. Мутахассислар тизимларни текшириб, уларнинг нормал ишини тиклашмоқда. Осма арқон йўли қачон ишга тушиши сайт орқали маълум қилинишига ваъда қилинган.
“Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Кейинги иш жадвали ортидан srkvg.ru сайтида кузатинг”, дейилган хабарда.
Москва раҳбарияти Воробьеви гори тепалиги ва “Лужники” стадионини 2018 йилги жаҳон чемпионатига боғлашга ҳаракат қилишган. Бироқ фуникулёр қурилиши кўпроқ вақт талаб қилган. Натижада объект режалаштирилгандан 700 метр кўпроққа чўзилган. У соатига 1600 кишини таший олади.
Мавзуга оид
18:35 / 17.09.2024
Москва областида 2025 йилдан бошлаб мигрантлар меҳнати чекланиши мумкин
21:00 / 16.09.2024
Москва областида полициячи машинасида ўзбекистонлик болани босиб кетди
10:45 / 12.09.2024
«Ҳеч ким ёрдам беролмайди» – Москва аэропортида Россия фуқаролигини рад этгани учун қайтарилган мигрант ҳикояси
17:44 / 02.09.2024