Ўзбекистон | 21:00 / 28.11.2018
30605
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 30 декабридан 2019 йил 3 январигача Янги йил байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди.

Компания матбуот хизмати маълумотига кўра, индивидуал (бир киши) йўловчиларга — 30 фоизлик байрам чегирмалари тақдим этилади.

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси тегишли ўқув муассасалари тингловчилари, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб, коллежлар, лицейлар ўқувчилари ва университетларнинг талабалари учун — 40 фоизлик чегирмалар берилади.

Оилавий чегирмалар (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри, рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она), шунингдек, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, Фронт ортидаги фидокорона меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун чегирмалар 50 фоизлик бўлади. 

Чернобил АЭСи фалокати оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар учун ҳам 50 фоизлик чегирмалар тақдим қилинади.

Мавзуга оид