Ўзбекистонда жиноят ишлари судларда сезиларли камайган
28 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан "Тараққиёт стратегияси" марказида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
2017 йил 1 июндан Ўзбекистонда биринчи марта Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда 207 та маъмурий суд ва 85 та иқтисодий суд фаолияти йўлга қўйилган.
Ўтган давр мобайнида Олий суд томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан кенг фойдаланишга эътибор қаратилди. Масалан, 2018 йил 1 апрелдан кучга кирган янги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик процессуал кодексининг янги таҳрири, шунингдек Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонунлар қабул қилинган.
2018 йилнинг ўтган тўққиз ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 36 889 нафар шахсга нисбатан 28 730 иш кўриб чиқилган бўлиб, мазкур кўрсаткичлар 2017 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 37,9 фоиз, ишлар бўйича эса36,5 фоизга камайганлиги ҳақида журналистларга хабар бериб ўтилди.
Оқланган шахслар
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жорий йилнинг 26 ноябрь ҳолатига 711 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 262 нафарни, 2012-2016 йилларда эса атиги 7 нафарни ташкил этган эди. Шунингдек, 1 597 нафар шахс шартли ҳукм қилинган, 2 449 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлангани туфайли суд залидан озод қилинган.
Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 914 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.
Жорий йилнинг тўққиз ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан барча ишларнинг қарийб 46 фоизи сайёр судларда кўриб чиқилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан эса 62 657 иш шу тартибда кўрилган.
7мингдан ортиқ ярашув
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йил 9 ойида жами 7539та иш тарафларни яраштириш орқали тугатилган, яъни низога барҳам берилиб, тарафлар ўртасидаги муносабатлар сақланиб қолинган.
Маъмурий судлар томонидан 2018 йилнинг 9 ойида оммавий ҳуқуқий муносабатлар (давлат ваколатли ташкилотлари томонидан чиқарилган ҳужжатлар масаласи) дан келиб чиқадиган 16 563 та иш кўрилиб, бунинг натижасида12.525 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.
2018 йилнинг тўққиз ойи мобайнида иқтисодий судлар томонидан 323 983 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шунда даъвогарлар фойдасига 8,8 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,1 фоизга ошган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 32 097 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 772,7 млрд. сўм миқдорида маблағларни ундириш ҳақида суд қарорлари чиқарилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
11:24 / 06.11.2024