Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йил тарихдаги энг иссиқларидан бири бўлиши мумкин
2018 йил, кўринишича, метеокузатувларнинг бутун тарихи давомида энг иссиқ йиллар рўйхатида 4-ўринни эгаллайди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон метеорологик ташкилоти докладида айтилган.
Докладда айтилишича, 2018 йилнинг илк 10 ойида ўртача глобал ҳарорат саноатгача (1850 йилдан 1900 йилгача) ҳарорат даражасидан деярли 1 даражага ошган.
Таъкидланишича, энг иссиқ 20 йил охирги 22 йилга тўғри келмоқда. “Яна бир бор қайтаришни истардик, биз иқлим ўзгариши жиддийлигини тўлиқ англаган биринчи авлодмиз ва бунга қарши бирор чора кўра олиши мумкин бўлган охирги авлодмиз”, деб айтган ташкилот раҳбари Петтери Таалас.
2017 йил ҳам энг иссиқ йиллардан бири бўлган. Ўшанда январдан сентябргача глобал ҳарорат саноатгача ҳарорат даражасидан 1,1 даражага юқори бўлган.
Ноябрда Жаҳон метеорологик ташкилоти атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори критик нуқтагача етгани ҳақидаги докладни тарқатганди. Атмосферада иссиқхона газлари миқдорининг юқори бўлиши ўртача глобал ҳарорат кўтарилишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
07:33 / 16.12.2025
Қайси шаҳар энг иссиқ, қайсиси энг совуқ? Дунё шаҳарлари иқлими
11:17 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
12:01 / 24.03.2025