Келаётган ҳафталикда меъёрдан 3-6 даража юқори ҳарорат кутилмоқда, июн ойи каби бўлади ҳарорат. Бу, албатта, қишлоқ хўжалиги учун яхши, гуллаш даври иссиқ келса ҳамма турдаги маҳсулотларимиз эрта пишади. Лекин сувга бўлган талаб катта бўлади, сув хўжалиги тузилмаларга юклама худди июн ойлари каби тушади, июнга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари керак.
Намгарчилик июн ойларига нисбатан юқорироқ бўлади. Тоғли ҳудудларимизда иссиқ фон ортидан дўл ёғиш ҳолатлари, талафотли сел-сув тошқини кутилади. Яъни кенг жойга ёғиши керак бўлган ёмғирлар жуда кичкина жойга “қувватини” ташлаши ортидан сел-сув тошқини хавфи юзага келади.
Ёз учун ёғингарчилик прогнозлари яхши эмас, айниқса тоғларимиз учун, яъни меъёрдан анча паст. Фақат Хоразм вилояти ҳудудлари учун прогнозлар ижобий.
Ҳиндистонда муссонлар оқими бошланяпти. Бунинг бизга фойдали томони кўп. Чунки нам ҳаво оқимлари водийга кириб келади.
Май ойида республиканинг Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилояти ва Навоий вилояти маркази, Тошкент вилояти ва Жиззах вилоятининг шимоли, Қозоғистон жанубий ҳудудларида июн ойи каби ўтиши прогноз қилиняпти. Республиканинг катта қисмида май ойи ўртача меъёрий қийматлардан икки-тўрт даража юқори.
Республиканинг асосий қишлоқ хўжалиги майдонларида ёғингарчилик меъёрга нисбатан жуда ҳам кам, 50-70 фоиз.
Жаҳон метеорологик ташкилотининг май, июн, июл ойлари учун ҳарорат ва ёғингарчилик бўйича берган прогнозларига кўра, Марказий Осиё минтақасида ёғингарчилик кам бўлади, ҳарорат меъёрдан икки-уч даража юқори бўлиши кутилмоқда.










