Грузиянинг илк сайланган аёл президенти ҳақида нималар маълум?
Грузияда бўлиб ўтган президент сайловида Саломе Зурабишвили 59%дан ортиқ овоз олиб ғалаба қозонди ва Грузия тарихидаги илк сайланган аёл президентга айланди. Грузиянинг янги президенти ҳақида нималар маълум?
Саломе Левановна Зурабишвили 1952 йил 18 мартда Франциянинг Париж шаҳрида грузиялик сиёсий эмигрантлар оиласида туғилган. Унинг бобоси 1918-1920-йилларда мустақил Грузия ҳукумати аъзоси бўлган ва совет ҳукумати ўрнатилганидан сўнг Францияга кўчиб кетган.
Саломе Зурабишвили Париж политехника фанлари институти ва АҚШдаги Колумбия университетини битирган.
Зурабишвили 1974-2004-йилларда Франция ТИВ тизимида ишлаган, 1977-1980-йилларда Франциянинг БМТдаги вакили сифатида фаолият олиб борган.
У шунингдек, стратегик режалаштириш маркази, Франциянинг АҚШ, Чаддаги элчихоналарида ишлаган, 2003 йилдан 2004 йилгача Франциянинг Грузиядаги элчиси бўлган.
2004 йилдан 2005 йилгача Грузия ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган. 2005 йилда Зурабишвили "Грузия йўли" мухолиф партиясини тузган. 2010 йилда эса Грузия сиёсатидан кетишини эълон қилган.
2013 йилда эса Грузия президентлигига номзодини қўйган, аммо унинг қўшалоқ фуқаролиги борлиги учун (Франция ва Грузия) марказий сайлов комиссияси Саломени номзод сифатида рўйхатга олишни рад этган.
Зурабишвили 2016 йил октябрда мустақил номзод сифатида Грузия парламенти депутати этиб сайланган. 2018 йил августда у президент сайловларида қатнашишини маълум қилган ва Франция фуқаролигидан воз кечган.
Грузия тарихида президент лавозимида фаолият кўрсатган биринчи аёл Нино Буржанадзе ҳисобланади. У 2003-2004 ва 2007-2008 йилларда вақтинчалик президент вазифасини бажарган.
МДҲдаги илк аёл президент эса 2010 йилда Қирғизистоннинг ўтиш давридаги вақтинчалик президенти сифатида иш олиб борган Роза Отунбаева бўлган.
Мавзуга оид
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
11:45 / 06.10.2024