Спорт | 18:20 / 29.11.2018
7639
1 дақиқада ўқилади

«Қўқон-1912» Суперлигада қолди, ОКМК ва «Сўғдиёна» ўтиш баҳсларида иштирок этишади

Суперлига қуйи гуруҳида сўнгги тур ўйинлари ўтказилди.

«Қўқон-1912» сафарда «Нефтчи» билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, қўқонликлар қуйи гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолишди. «Нефтчи»нинг аввалроқ Про-лигага тушиб кетгани маълум бўлган эди.

ОКМК ўз майдонида «Қизилқум»ни енгди. «Сўғдиёна» кичик ҳисобда «Насаф»га ютқазди. Натижада, ОКМК ва «Сўғдиёна» қуйи гуруҳда 4 ва 5-ўринни эгаллаб, Про-Лига клубларига қарши ўтиш баҳсларида иштирок этадиган бўлишди.

Суперлига, 32-тур
29 ноябрь

«Нефтчи» – «Қўқон-1912» 0:2  
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (52, 60 пен)

«Сўғдиёна» – «Насаф» 0:1
Гол: Бобурбек Давлатов (60)

ОКМК – «Қизилқум» 3:0
Голлар: Йован Жокич (45+1 пен, 87), Шохназар Норбеков (73)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид