22:16 / 30.11.2018
6695

Месси Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури якунига кўра, энг яхши футболчиларни эълон қилди.

Мухлислар орасида ўтказилган сўровномада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси энг кўп овоз тўплади. У ПСВ (2:1) клубига қарши ўйинда гол урган эди. Қайд қилиш жоизки, футболчи жорий мавсумда учинчи марта ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мессидан ташқари, совринга «Бавария» яримҳимоячиси Арьен Роббен, «Лион» ҳужумчиси Максвелл Корне ва «Наполи» тўпурари Дрис Мертенс ҳам даъвогарлик қилган эди.

Top