Жаҳон | 14:55 / 30.11.2018
19781
1 дақиқада ўқилади

Россия Шимолий денгиз йўлидан хорижий ҳарбий кемалар ўтишини чеклайди

Фото: RIA Novosti/Vladimir Astapkovich

Россия мудофаасини бошқариш Миллий маркази бошлиғи Михаил Мизинцев хабарига кўра, 2019 йилдан бошлаб хорижий ҳарбий кемалар Шимолий денгиз йўлидан фақат Россия ҳукумати хабардор қилинганидан кейин юриши мумкин бўлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, бундай чора Россия қонунчилигининг тегишли қисмидаги камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ.

«Шимолий денгиз йўлидан фойдаланиш қисмидаги ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш учун Россия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро иш ташкил этилди, унинг натижасида хорижий ҳарбий кемалар ҳаракатидан хабардор этиш хусусияти пайдо бўлади», - деди Мизинцев.

Унинг сўзларига кўра, тегишли ишлар 2019 йилги навигация мавсуми бошланиши билан якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирганди.

Мавзуга оид