Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санжарбек Раҳмонов АҚШда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Санжарбек Раҳмонов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Флойд Мэйвезерга қарашли промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган ушбу спортчи 7 декабрь куни (Тошкентда 8 декабрь тонгида) Лас-Вегасда америкалик Жонатан Стилга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Санжарбек Раҳмонов шу кунгача профессионал боксда 12та жанг ўтказган. У жангларининг 10тасида ғалаба қозонган (5таси нокаут билан). Бир жангда дурангга эришган бўлса яна бир мартасида мағлубиятга учраган. У охирги марта шу йилнинг август ойи бошида америкалик Маркус Тайлорга қарши жанг қилиб, ютқазиб қўйганди.
Унинг рақиби Жонатан Стил эса бунгача профессионал рингда 10 марта рингга кўтарилган. У жангларининг 8тасини ғалаба билан тугатган (6таси нокаут). Шунингдек, 1 маротабадан дуранг ва мағлубият қайд этган.
Мавзуга оид
18:18 / 10.05.2026
Баҳодир Жалолов Англиядаги бокс оқшомида рақибини техник нокаут билан енгди
21:18 / 18.03.2022
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-ғалабасига эришди
23:22 / 17.12.2021
Тошкентдаги профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг 7 вакили ҳам ғалаба қозонди — Мадримов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди
21:32 / 01.02.2020