Жаҳон | 00:13 / 30.11.2018
12826
1 дақиқада ўқилади
Трамп Туркия ва Жанубий Корея президентлари билан учрашувларни бекор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия ва Жанубий Корея президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Мун Чжэ Ин билан G20 саммитидаги расмий музокараларини бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уйга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Трамп бунинг ўрнига саммитда улар билан норасмий суҳбат қурмоқчи.
Трампнинг бу қарори сабаблари маълум қилинмаган.
Аввалроқ Трамп Россия президенти Владимир Путин билан саммитдаги учрашувини бекор қилганини маълум қилганди. АҚШ президенти буни Россия Украинага Керчь бўғозида қўлга олинган денгизчилар ва кемаларни ҳали қайтармагани билан тушунтирган.
Саммит 30 ноябрь-1 декабрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтади.