Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абэ Трамп ва Си Цзиньпинни вазминликка чақирди
Фото: AFP
Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзиньпинни савдо келишмовчиликларида вазминликка чақирди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Абэ Трамп ва Си Цзиньпинга АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги савдо баҳслари бутун жаҳон иқтисодиёти учун жиддий таҳдид эканини маълум қилган.
Таъкидланишича, Япония бош вазири G20 саммитида савдо келишмовчиликларини ҳал қилишда етакчиларни конструктив ёндашувга эга бўлишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Россия ва Хитой билан рақобатидан ким энг кўп зарар кўраётгани айтилганди.
Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хайко Мааснинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Россия ва Хитой билан рақобати Европа мамлакатларига таъсир ўтказмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, замонавий геосиёсий муҳит жаҳондаги қудратли давлатлар ўртасида юз берувчи рақобат билан аниқланади.
Мавзуга оид
09:37 / 03.02.2026
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
19:23 / 02.10.2023