Жамият | 17:00 / 01.12.2018
10103
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқдаги хонадонда ёнғин. Уй эгасининг жасади топилди

Иллюстратив фото

2018 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшаган В.Р. маст ҳолда уйида сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида сигарет чўғи кўрпага тушиб ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида уйининг 20 кв.м. майдонида уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда В.Р.нинг тутундан заҳарланган ҳолдаги жасади топилган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид