Жаҳон | 14:27 / 01.12.2018
13942
1 дақиқада ўқилади

Германияда Европа ва АҚШ портларини Россия учун ёпиб қўйиш талаб қилинди

Фото: REUTERS

Германия «Христиан-Демократик Иттифоқ» бош котиби Аннегрет Крамп-Карренбауэрнинг маълум қилишича, Ғарб давлатлари Россияга аниқ жавоб қайтаришлари керак. Бу агар Керч бўғозидаги ҳодисада тажовузкорлик айнан Россия томонидан келиб чиққани аниқланадиган бўлса, юз бериши лозим, деб хабар қилмоқда Stern.

У бундай ҳаракатларнинг бир версияси сифатида Россия кемаларини Азов денгизи ҳудудидан Украина бўйича вазият ҳал қилинмагунга қадар Европа ҳамда Америка портларига киритмаслик имконияти ҳақида айтди.

Аввалроқ, G7 давлатлари Керч бўғозидаги ҳодисалар бўйича қўшма баёнотда Россия ва Украинани кескинликдан қочишга чақиришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қора денгиздаги ҳодисада ҳарбийлари иштирок этганини тан олганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид