Фан-техника | 09:36 / 01.12.2018
4528
1 дақиқада ўқилади
Microsoft бозордаги капиталлашув бўйича Apple’ни ортда қолдирди
Microsoft бозордаги капиталлашув бўйича Apple’ни ортда қолдирди ва АҚШнинг энг қиммат компаниясига айланди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, савдо якунларида Microsoft қиймати 851,2 миллиард долларни ташкил этган, Apple’да эса - 847,4 миллиард доллар.
Қайд этилишича, Microsoft’нинг битта қимматли қоғози нархи 110,8 долларни ташкил қилди.
Шу билан бирга, Apple’нинг битта қимматли қоғози 178,58 доллар турган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple раҳбари iPhone’дан камроқ фойдалана бошлаганини тан олганди.
Мавзуга оид
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024