Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг "кучли" паспорт маълум қилинди
Passport Index рейтингига кўра, БАА паспорти дунёдаги энг кучли паспорт деб топилди, деб хабар берди The National нашри.
"Дунё БАА халқи учун ўз эшикларини очади", деб изоҳлади БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал Мақтум ўзининг Twitter блогида.
БАА ташқи ишлар вазирлиги 2021 йилгача мазкур мамлакат паспортини дунёнинг энг кучли паспортлари бешлигига киритишни мақсад қилган Passport Force ташаббусини илгари сурганди. 2016 йил декабрдаги рейтингда Амирлик паспорти 27-ўринда жойлашганди.
Бугунги кунда БАА фуқаролари 167 мамлакатга визасиз бора олади.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон паспорти 68-ўринни эгалламоқда. Ўзбекистонликлар 63 та давлатга виза олмаган ҳолда саёҳат қилишлари мумкин: улар 26 та давлатга визасиз боришлари мумкин, 37 та давлатга эса киришда виза олишларига тўғри келади. Ўзбекистонликлар виза олишлари керак бўлган давлатлар 135 тани ташкил қилади.
Мавзуга оид
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026