Спорт | 17:55 / 02.12.2018
35517
3 дақиқада ўқилади

Тарихдаги илк олтин. Ўзбекистонлик ўсмирлар шахмат бўйича дунёда тенгсиз бўлишди

2018 йил 24 ноябрь - 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида дунёнинг 39 мамлакатидан 222 нафар спортчи иштирок этди. 

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Олимпиада якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ишончли ўйин кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Мусобақада Ўзбекистон шарафини терма жамоаниннг қуйидаги аъзолари муносиб ҳимоя қилдилар:

1) халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2004 й.т. Тошкент ш.);
2) халқаро тоифадаги спорт устаси Нодирбек Ёқуббоев (2002 й.т., Хоразм в); 
3) халқаро тоифадаги спорт устаси Жавоҳир Синдоров (2005 й.т. Тошкент);
4) халқаро тоифадаги спорт устаси Шамсиддин Воҳидов (2002 й.т. Тошкент);
5) спорт усталигига номзод Ситора Сапарова (2002 й.т. Навоий в.); 
6) терма жамоа раҳбари ва мураббийи - халқаро гроссмейстер Саидали Йўлдошев (1968 й.т., Тошкент в.).   

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Хитой, Хиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша ва молдовалик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, 9 имкониятдан 8 маротаба зафар қучиб, 1 бора мағлубиятга учрадилар. 

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Мазкур натижа Ўзбекистон Ўсмирлар терма жамоасининг 16 ёшгача Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тарихида илк энг юқори натижа эканлигини таъкидлаш лозим. Шу вақтга қадар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритмаган. Ўз тахтасида Нодирбек Ёқуббоев олтин медални, Шамсиддин Воҳидов ҳам олтин медални қўлга киритди.

Халқаро гроссмейстерлар ва халқаро тоифадаги спорт усталаридан иборат мусобақа фаворитлари ҳисобланган Россия, Эрон, Озарбойжон, Хиндистон, АҚШ ва Арманистон давлатларининг вакиллари Ўзбекистон ўсмирлар  терма жамоасидан кейинги ўринларга эгалик қилдилар. 

Мавзуга оид