2018 йил 24 ноябрь - 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида дунёнинг 39 мамлакатидан 222 нафар спортчи иштирок этди.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Олимпиада якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ишончли ўйин кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди.


Мусобақада Ўзбекистон шарафини терма жамоаниннг қуйидаги аъзолари муносиб ҳимоя қилдилар:
1) халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2004 й.т. Тошкент ш.);
2) халқаро тоифадаги спорт устаси Нодирбек Ёқуббоев (2002 й.т., Хоразм в);
3) халқаро тоифадаги спорт устаси Жавоҳир Синдоров (2005 й.т. Тошкент);
4) халқаро тоифадаги спорт устаси Шамсиддин Воҳидов (2002 й.т. Тошкент);
5) спорт усталигига номзод Ситора Сапарова (2002 й.т. Навоий в.);
6) терма жамоа раҳбари ва мураббийи - халқаро гроссмейстер Саидали Йўлдошев (1968 й.т., Тошкент в.).





















