09:40 / 03.12.2018
8487

АҚШ коалицияси ИШИД етакчиларидан бирини йўқ қилди

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ҳудудида берган зарбаси билан ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ фуқароси Питер Кэссигнинг ўлдирилишига алоқадор бўлган, ИШИД етакчиларидан бири коалиция зарбаси давомида йўқ қилинди.

Қайд этилишича, зарба Сурия жанубида учувчисиз учар қурилма ёрдамида берилди.

Шу билан бирга, ҳужум натижасида гуруҳнинг бир неча жангариси ҳам йўқ қилингани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ИШИД ёрдамида Сурия режимини ўзгартирмоқчи экани ҳақида маълум қилганди.

Top