Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ўрамлар қандай бўлади?
Япония умуман олганда Осиё – қизиқарли ва ўзига хос жой. Масалан, бу ерда маҳсулотлар ўрами ҳам бетакрор. Ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг ўрами қандай кўринишда бўлишига катта эътибор қаратишади. Бироз вақт аввал янги тренд пайдо бўлди: ўрамларни мавсумга мослаб ишлаб чиқиш.
Японияда фасллар эмас, мавсумлар ажратиб кўрсатилади. Баҳор – сакура мавсуми, июнь – ёмғир, октябрь-декабрь – қизил баргларнинг тўкилиши ва ҳ.к. Мос равишда ҳар бир мавсум ўзининг рангига эга.
Баҳор фасли келиши билан мамлакатдаги кўплаб супермаркетлар оқ-пушти рангдаги маҳсулотлар билан тўлдирилади. Баъзида бунинг учун сакура таъмли маҳсулотлар ҳам чиқарилади. Масалан, Pepsi.

Ёз фаслининг охирида тарвузлар мавсуми бошланади. Ёрқин яшил-қизил ранглар ва тарвуз таъми пештахталарни тўлдиради.

Куз – йилнинг гўзал даври. Пештахталарда қизил баргдаги ўрамлар пайдо бўлади.

Бошқа ҳудудларда эса сиёсатчиларнинг карикатура тасвирларидан рамз сифатида фойдаланилади. Бу ҳам ўзига хос реклама.
Умуман олганда, Японияда биз учун тушунарли бўлмаган ва ижодкорона ўрамлар жуда кўп. Шоколадлар мана бундай безатилишига нима дейсиз?

Бу эса ёпишқоқ канцелярия қоғозчалари. Улар мевалар шаклида ишланган бўлиб, одатда олма ва нок сотиладиган тўрга солиб қўйилган.

Чойнинг қизиқарли ва минимал ўрами.

Сут. Бежирим.

Япония – қарама-қаршиликлар мамлакати. Минимализмдан ташқари улар ёқимли ва ёрқин нарсаларни хуш кўришади.
Бу эса оддий гугурт чўплари.

Баъзида ўрамалар қилишда оригами элементларидан ҳам фойдаланишади.

Сизга ҳам японча ўрам ёқдими?
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026