Жаҳон | 08:55 / 04.12.2018
10876
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Ғарбнинг Азов денгизидаги ҳодисага муносабати ҳақида гапирди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Ғарб Керч бўғозидаги ҳодисага «тез» муносабат билдирди. У бу ҳақда ICTV эфирида айтиб ўтди.

Шунингдек, Порошенко бундай муносабатни «жуда муҳим», деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирганди.

Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путинда Россия империясини тиклаш ва Украинани эгаллаб олиш истаги мавжудлигини айтди. 

«Путин аввалги Россия империясини қайтармоқчи. Қрим, Донбассни, у бутун мамлакатни қайтариб олишни истайди. У ўзини Россия императори сифатида кўради, унинг империяси Украинасиз ишлаши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. У бизни колония деб билади», - деди Порошенко. 

Порошенко мамлакатни 2014 йилда бошқара бошлаганидан бери, унинг сўзларига кўра, Украина Россиянинг мустамлакаси бўлишдан тўхтади.

Мавзуга оид