Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли қўшиқчи Иброҳим Жунусов Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланди
Фото: АКИpress
Қирғизистон президенти Ўзбекистондаги янги элчини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Сооронбай Жээнбеков имзолаган фармон билан Иброҳим Кожоназарович Жунусов Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Жунусов 2014 йил сентябрь ойидан бери Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимини эгаллаган. Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Дониёр Сидиқов 5 март куни Қирғизистон президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими мудири этиб тайинланди.
Қирғизистондаги айрим оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Иброҳим Жунусов мамлакатда қўшиқчи сифатида ҳам танилган.
Мавзуга оид
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
21:53 / 26.02.2026