19:07 / 04.12.2018
15562

УЕФА «Манчестер Сити»ни еврокубоклардан четлатиши мумкин

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуб молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани ҳақидаги хабарлар интернетда тарқалганидан сўнг, жиддий муаммоларга дуч келиш арафасида турибди.

Daily Mail хабарига кўра, УЕФА Football Leaks маълумотларига асосланиб, матбуотда ошкор қилинган хабарлар бўйича суриштирув бошлаган. Агар «Манчестер Сити» раҳбариятининг молиявий қаллобликлар билан шуғуллангани аниқланса, жамоа Чемпионлар Лигасидан четлатилади.

Хусусан, УЕФА «Манчестер Сити» хўжайини Шайх Мансурнинг ҳатти-ҳаракатларини текширмоқда. Аввалроқ, Etihad Airways компаниясидан олинадиган ҳомийлик маблағларининг бир қисми Шайх Мансур томонидан махфий тарзда тўлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Top