Жаҳон | 08:11 / 05.12.2018
6207
1 дақиқада ўқилади

2017 йилда табиий офатлар 11 мингдан кўпроқ кишининг ҳаётини олиб кетди 

Фото: Thomas B. Shea/AFP/Getty Images

2017 йилда табиий офатлар 11,5 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 375 млрд доллардан кўпроқ зарар етказди. Табиий офатлардан энг кўп Пуэрто-Рико, Гондурас ва Мьянма зарар кўрган. Бундан давлатларнинг глобал иқлим хавфлари индекси рейтинги (KRI) дарак бермоқда. Бу рейтинг 4 декабрда Польшанинг Катовица шаҳрида ўтаётган БМТнинг иқлим бўйича анжуманида тақдим қилинди.

Умумий ҳисобда ўтган 20 йил ичида табиий офатлардан 526 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган, етказилган зарар эса 3,5 трлн долларни ташкил қилмоқда.

“Жорий йилдаги рекорд даражадаги қурғоқчилик ва аномал юқори ҳароратлар рейтингнинг кейинги таҳририда Европа давлатлари мутахассисларнинг диққат марказига янада кўпроқ тушишига олиб келиши мумкин”, деб айтган KRIнинг бош тузувчиси Давид Экштайн.

KRI индекси муайян давлатлар экстремал об-ҳаво ҳодисалари, хусусан, иссиқ ҳаво, довуллар, тошқинлар ва бошқа табиий офатлардан қанчалик зиён кўрганини кўрсатади. 

Мавзуга оид