2024 йилда табиий офатлар оқибатида глобал иқтисодий зарар 320 млрд долларни ташкил этди
Бу 2023 йилги кўрсаткичлардан тахминан 30 фоизга кўп. Дунёдаги энг йирик қайта суғурталаш компанияси Munich Re’га кўра, ўтган йил давомида суғурталанган зарар миқдори тахминан 140 млрд долларни ташкил этган.

Фото: Getty Images
2024 йилда табиий офатлар оқибатида дунё иқтисодиётига етказилган зарарнинг умумий миқдори 320 миллиард долларни ташкил этди — бу 2023 йилги кўрсаткичлардан тахминан 30 фоизга кўп.
Дунёдаги энг йирик қайта суғурталаш компанияси Munich Re’га кўра, суғурталанган зарар миқдори тахминан 140 миллиард долларни ташкил этган — бу 2017 йилда, АҚШга «Ҳарви», «Ирма» ва «Мария» тўфонлари ёпирилиши оқибатида етказилган зарардан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич.
Суғурталанган зарарларнинг умумий зарар ҳажмидаги улуши қарийб 44 фоизни ташкил этиб, узоқ йиллардан бери 30 фоизни ташкил этаётган кўрсаткичдан ошиб кетган.
2024 йилда глобал йўқотишларнинг тахминан учдан икки қисми — 190 миллиард доллари Шимолий Америка, шунингдек, Марказий Америка ва Кариб ҳавзасидаги табиий офатлар оқибатида юзага келган. Булар, хусусан, икки ҳафталик фарқ билан Флоридага ёпирилган «Милтон» ва «Ҳелен» тўфонлари билан ҳам боғлиқ.
Бундан ташқари, сентябр ойида Хитой ва Ветнам соҳилларида кузатилган «Яги» тўфони ҳам жиддий офатга айланган. У етказган иқтисодий зарар 14 миллиард долларга баҳоланмоқда — суғурталанган зарарлар миқдори эса атиги 1,6 миллиард долларни ташкил этади.
Munich Re маълумотларига кўра, умумий ҳисобда 2024 йилда табиий офатлар натижасида 11 минг киши ҳалок бўлган — бу сўнгги ўн йилдаги ўртача кўрсаткичдан (17,5 минг) кам.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

15:07 / 25.02.2025
Айрим асбоб-ускуналарни суғурталаш харажати бир қисми қоплаб берилади

14:53 / 11.02.2025
Атроф-муҳитга етказилган зарар учун мажбурий суғурта жорий этилади

10:14 / 09.01.2025
Экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизими жорий этилади

08:44 / 08.01.2025