Ўзбекистон | 10:01 / 05.12.2018
2270
1 дақиқада ўқилади

Дилшод Ахатов ЕХҲТ ТИВКнинг Миландаги мажлисида иштирок этади

Фото: AFP

Ўзбекистон делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 6-7 декабрь кунлари Милан шаҳрида (Италия) бўлиб ўтадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилшод Ахатов Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони подшоҳлиги Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундида қатнашганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид