Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА «Миллий» стадиони чимини янгилашга пул ажратади
Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Қатнашчиларга FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
ЎФА сайти хабарига кўра, семинар сўнггида ФИФА вакиллари Элиа де Сантис ва Леонард Гретер «Миллий» стадионига ташриф буюришди. Улар янги мавсум олдидан, стадион чимини FIFA Forward дастури орқали янгилаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида тегишли кўрсатмалар беришди.
Мазкур лойиҳа бўйича келгусида «Миллий» стадионининг чимини янгилаш ишлари FIFA Forward дастури орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ФИФА вакиллари «Миллий» стадион билан яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобида ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.
Мавзуга оид
21:24 / 10.04.2026
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
10:15 / 01.04.2026
Ироқ ЖЧнинг сўнгги иштирокчисига айланди
16:55 / 21.03.2026
FIFA кунлари учун Ўзбекистон миллий жамоасининг таркиби эълон қилинди
21:14 / 21.11.2025