Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
Суҳбатга ёзилиш учун FIFA сайтидан харид қилинган чиптага эга бўлиш ва бир қанча оддий шартларни бажариш талаб этилади.
Фото: АҚШ элчихонаси
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди. Энг аввало, талабгорда fifa.com/tickets сайтидан сотиб олинган ЖЧ-2026 чиптаси бўлиши шарт.
1-қадам
• FIFA PASS дастурида иштирок этишга розилик шаклини юбориш учун fifa.com аккаунтига кириш лозим;
• Исм ва паспорт рақамини худди паспортда ёзилганидек киритиш шарт.
2-қадам
• Виза учун ариза топшириш жараёнини state.gov/fifa-world-cup-26 сайтида бошлаш лозим;
• Фуқаролик давлати ёки ариза топшириладиган доимий яшаш мамлакатини танлаш керак;
• DS-160 виза аризаси учун онлайн формани тўлдириш лозим;
• Виза аризаси шаклига (DS-160) исм ва паспорт рақамини худди паспортда ёзилганидек киритиш керак;
• Бу маълумотлар fifa.com сайтида киритилган паспорт маълумотлари билан бир хил бўлиши шарт.
3-қадам
• Виза суҳбати санасини белгилаш лозим;
• Янги суратни юклаш ва виза тўловини амалга ошириш керак;
• «Сиз ФИФА чиптаси эгасимисиз?» саволига «Ҳа» деб жавоб бериш лозим;
• Агар виза тизимидаги маълумотлар розилик формасидаги маълумотларга мос келса, FIFA PASS имтиёзли рўйхатга олиш тизими орқали виза суҳбатига кириш мумкин бўлади.
Кейинги қадамда суҳбатга бориш ва барча саволларга рост жавоб бериш талаб этилади.
Элчихонанинг эслатишича, чипта виза олишни кафолатламайди ва барча аризачилар хавфсизлик текширувидан ўтади.
Мавзуга оид
18:38 / 29.04.2026
ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчиларига тўланадиган мукофотларни оширди
21:06 / 25.04.2026
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
17:45 / 13.04.2026
Чемпионатга чипта – виза олишни кафолатламайди – АҚШ элчихонаси
22:38 / 09.04.2026