Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда 2019 йил учун президент сайланди
2019 йил учун Швейцария президенти этиб молия вазири ва Швейцария халқ партияси раиси Уэли Маурер сайланди. Бу ҳақда Basler Zeitung нашри хабар берди.
Маурер номзодини бюллетенлари ҳақиқий деб топилган 209 депутатдан 201 нафари қўллаб-қувватлаган. Таъкидланишича, бу натижа Швейцария президенти сайловларида қайд этилган энг яхши натижалардан биридир.
Маурер иккинчи марта мамлакат президенти этиб сайланмоқда. Унинг биринчи муддати 2012 йилга тўғри келган.
Швейцария президенти ҳукумат аъзолари ўртасида “тенглар орасида биринчи” тамойилига кўра танланади. Ҳар бир вазир 7 йил ичида камида бир марта президент бўлади.
Швейцария президенти давлат раҳбари ҳисобланмайди, чунки раҳбар вазифаларини Федерал кенгашнинг барча аъзолари биргаликда бажарадилар. Бироқ президентнинг овози ҳукумат даражасидаги масалаларни муҳокама қилишда ҳал қилувчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
09:45 / 17.06.2026